Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) Европа мамлакатлари миллий чемпионатларидаги энг кўп мухлис тўплаган 100 жамоаси номини эълон қилди. Унга кўра, Швейцариянинг "Берн" клуби биринчиликни қўлга киритди (16237 томошабин). Санкт-Петербургнинг СКА жамоаси бу борада иккинчи (13594) бўлган бўлса, кучли учликни Германиянинг "Кёльнер Хайе" (13333) клуби якунлади.

Эътиборлиси, Россия хоккей федерацияси шафелигидаги Олий Хоккей лигасида иштирок этаётган Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси мазкур рўйхатнинг 101-поғонасидан жой олди. "Қанотлилар"нинг "Ҳумо-Арена"даги уй учрашувларига ўртача 3680 нафар мухлис ташриф буюрди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)