"Ҳумо" "Спартак" тарбияланувчисини ўз сафига қўшиб олди
Алметьевскнинг "Нефтяник" жамоаси аъзоси Кирилл Аблаев "Ҳумо" жамоаси билан 1 ойлик шартнома имзолади. 23 ёшли иқтидор эгаси бугун бўлиб ўтган "Дизел"га қарши беллашувда тошкентликлар сафида дебют қилди.
Афсуски, унинг дебюти омадли чиқмади ва "қанотлилар" 1:7 ҳисобида имкониятни бой берди. Маълумот учун, Аблаев жорий йилги мавсумда "Нефтяник" сафида 3 та баҳсда музга чиқди ва фойдали ҳаракатни амалга оширмади.
Қайд этиш жоиз, Кирилл Москванинг "Спартак" клуби тарбияланувчиси саналади.
Фикрлар