"Ҳумо" хоккейчилар олдидаги қарзларини узди

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби март ва апрель ойлари учун хоккейчи ва ишчи-ходимлар олдидаги қарздорлигини узди. Бу ҳақда "ТАСС" ахборот агентлиги хабар бермоқда. Бонуслар эса яқин фурсатларда тўлаб берилади.

17 апрель куни "қанотлилар" келгуси мавсум коронавирус пандемияси боис Олий хоккей лигасида иштирок этмаслигини эълон қилган эди. Шу куннинг ўзида эса клубнинг қарздорлиги ҳақидаги хабарлар янгради.

Маълумот учун, "Ҳумо" жамоаси 2018 йил ташкил этилган бўлиб, ўзининг уй учрашувларини 12 500 нафар мухлисга мўлжалланган "Ҳумо Арена" муз саройида ўтказади. Тошкентликлар ўтган мавсум Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси клублари иштирок этадиган Олий хоккей лигаси (ВХЛ) - Буюк ипак йўли кубогида иштирок этди ва мунтазам чемпионатда 7-ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!