"Ҳумо"га катта габаритли хоккейчи келди

CHERY AUTO

"Сибирь" хоккей клубидан "Ҳумо" сафига яна бир хоккейчи келиб қўшилди. Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, ҳужум чизиғида ҳаракат қиладиган Глеб Зирянов фаолиятини Тошкентда давом эттиради.

Tecno

27 ёшли форвард анчагина катта габаритга эга эканлигини қайд этиш жоиз. У новосибирскликлар сафида КХЛ (Минтақавий хоккей лигаси)да 85 та учрашувда майдонга тушган ва 3 та шайба киритиб, 6 та голли узатмани амалга оширган.

ГЛЕБ ЗИРЯНОВ

Туғилган санаси: 16.04.1992

Амплуа: Ҳужумчи

Бўйи: 195

Вазни: 100

Чавгонни чап қўли билан ушлайди.

Эслатиб ўтамиз, "Ҳумо" ва "Сибирь" ўртасида имзоланган шартнома асосида бунга қадар КХЛда ўйновчи клубдан Владислав Наумов ва Максим Казаковлар келиб қўшилишган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию