
Ҳусанов: "Бу жамоа менинг қалбимда абадий қолади"
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"га кўчиб ўтганидан сўнг "Ланс" мухлислари билан хайрлашиб, ўз миннатдорчилигини билдирди.
"Юрагимда алоҳида ўрин тутган ва Европадаги илк ажойиб саргузаштим бўлган "Ланс" клуби билан хайрлашиш вақти келди.
Мени самимият билан қабул қилган Францияга катта рахмат айтмоқчиман. Француз халқи жуда меҳмондўст ҳисобланади. Менга ушбу давлатнинг тили, маданияти ва албатта футболи ҳам жуда ёқди.
Бир ярим йил давомида мени қўллаб-қувватлаган барчага чуқур миннатдорчилик билдираман. Менга ишонч билдирган ва ўсишимга ёрдам берган мураббийлар Вилл Стилл ва Франк Хайсега алоҳида ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Фаолиятимда мени янги синовлар кутмоқда, аммо бу клубда бошдан кечирганларимни ҳеч қачон унутмайман. Бу жамоа ҳар доим менинг қалбимда абадий қолади. "Ланс"да ўйнаганимдан фахрланаман"- деди 20 ёшли ҳимоячимиз.
Фикрлар