Ҳусанов ёлғиз эмас: АПЛда дебюти бундан-да оғир ўтган юлдузлар бор!
Янги жамоадаги фаолиятида дарров ёрқин порлаш ҳаммага ҳам насиб қилмайди. Айниқса, Англия Премьер-лигасидаги дунёнинг энг мураккаб мусобақасидаги дебют ҳар бир футболчи учун жуда даҳшатли синовдир.
Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги илк учрашувининг дастлабки беш дақиқасида шундай ҳолат юз берди.
Англиянинг нуфузли манбаларидан business-standard.com сайти Абдуқодир Ҳусановнинг вазиятидан келиб чиқиб, Премьер-лигадаги дебютини оғир ўтказган футболчилар ҳақида маълумот тарқатди.
Жоау Феликс — “Челси”
2023 йил: Португалиялик Жоау Феликснинг “Челси”даги дебюти “Фулхэм”га қарши ўйинга дуч келди ва можаро билан бошланди.
“Атлетико Мадрид”дан ижарага олинган 23 ёшли ҳужумчи ўйин бошида жуда яхши ўйнаб, ижобий таассурот қолдирди. Лекин учрашув давомида рақиб футболчиси Кенни Тетега қарши ишлатган фоли туфайли Жоау майдондан ҳайдалди. Тартиб-интизом қўмитаси Жоау Феликсни кейинги учта учрашувга дисквалификация қилгани унинг умридан бир умрга ўчмайди.
Сауль Ньигес — “Челси”
2021 йил: “Атлетико Мадрид”дан ижарага олинган Сауль Ньегиснинг Англиядаги фаолияти ҳам расво бошланган. Дбют учрашувида “Астон Вилла”га қарши майдонга тушган ярим ҳимоячи жуда кўп хатоларга йўл қўяди. Унинг тўп узатишлари манзилга етиб бормайди. Ньегиснинг ўйинига чидолмаган бош мураббий Томас Тухель уни танаффусдаёқ алмаштириб юборади. Мухлислар испан футболчисини ҳақорат қилишгани эса, ёмон хотира сифатида қолди.
Патрис Эвра — “Манчестер Юнайтед”
2006 йил: “Манчестер Юнайтед”нинг юлдузи даражасига кўтарилган франциялик ҳимоячининг дебюти омадсиз бўлган. “Манчестер Сити” билан дербида рақибга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмаган Эвра Англия футболи шиддатига тайёр эмаслигини кўриниб қолган. Патриснинг ўзи ўйиндан олдин ҳаяжондан кўнгли айниганини тан олган. Кейинчалик у Премьер-лигага тез мослашиб кетди.
Жервиньо — “Арсенал”
2011 йил: “Арсенал”даги дебютини “Ньюкасл”га қарши ўтказган Жервиньо дебют учрашувидаёқ майдондан ҳайдалган.Ивуарлик ҳужумчи ўша ўйинда рақиб ярим ҳимоячиси Жое Бартон билан жанжаллашиб қолган эди. Жервиньо Бартоннинг “артистлигига” учгани ва қўлини кўтаргани учун қизил карточка олгани ўша учрашувни унутишга йўл бермайди.
Тьяго Силва — “Челси”
2020 йил: Бразилия терма жамоаси ва ПСЖда катта тажриба тўплаган Силванинг Англия Премьер-лигасидаги дебюти ҳам бир текис ўтмаган. “Челси” ҳимоясини бошқаришга киришган Тьяго Силва “Вест Бромвич”га қарши ҳеч нарса қила олмади ва жамоаси биринчи бўлимнинг ўзида учта тўп ўтказиб юборди.
Абдуқодир Ҳусанов — “Манчестер Сити”
2025 йил: “Манчестер Сити” 20 ёшли ўзбек футболчиси учун қарийб 41 миллион евро бадал пули тўлади. Трансфердан атиши беш кун ўтиб, Абдуқодир Ҳусанов Премьер-лига доирасида “Челси”га қарши ўтказилган учрашувнинг бошланғич таркибидан жой олди.
Унинг дебюти даҳшатли бошланди. Дастлабки беш дақиқа ичида ёш ҳимоячи голга сабабчи бўлди. Коул Палмерга нисбатан қўпол ўйнагани учун ҳакам томонидан сариқ карточка олганида вазият янада оғирлашди. Премьер-лига ўзбек футболчисини ана шундай қалтис кутиб олди.
Англия Премьер лигасидаги дебютини оғир ўтказган футболчиларнинг бари жаҳон футболида ўз ўрнига эга ўйинчилар даражасига кўтарилган. Инглиз футболининг шиддатига мослашиш осон эмас. Бу босим енгиб ўтадиган чарм тўп усталари, албатта, ўз номини футбол тарихига ёзиб қўяди.
Фикрлар