Ҳусанов ёпаётган позицияга “Сити” январда янги юлдуз олади
Абдуқодирга кучли рақобатчи келяпти
«Манчестер Сити» январь ойида «Челси»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Мало Гюстони трансфер қилишга яна уриниб кўришга тайёр.
«Сити» Гюстога ўтган ёзда ҳам қизиқиш билдирган эди. Бироқ ўшанда «Челси» футболчини 70 миллион фунт стерлингга баҳолади. «Этиҳод» клуби учун бу сумма ҳаддан ташқари юқори бўлди.
Агар бундай трансфер амалга ошганида, ўнг қанот ҳимоячиси учун жаҳон футболидаги рекорд ўрнатилган бўлар эди. Бу Ашраф Ҳакимийнинг «ПСЖ»га 57 миллион фунт эвазига ўтиши бўйича рекорддан ҳам юқори сумма бўларди.
Бироқ Гюсто жорий мавсумда Премьер-лигада «Челси»нинг асосий таркибида атиги уч марта майдонга тушди. «Манчестер Сити» январь ойида унинг трансфер нархи сезиларли даражада пасайишини кутмоқда.
Шу сабабли, TEAMtalk маълумотларига кўра, «Сити» «Челси» билан музокаралар столига қайтишга тайёр.
«Шаҳарликлар» бош мураббийи Энцо Мареска 23 ёшли франциялик футболчининг катта мухлиси бўлиб қолмоқда. Мареска Лондон клубида ишлаган пайтида Гюсто билан бирга фаолият олиб борган.
Айни пайтда манчестерликлар ҳимоя чизиғида ўнг қанот муаммоси мавжуд. Бу нақтада асосий фигура ҳисобланган Матеуш Нуньеш кейинги пайтда жароҳатларга мойил бўлиб қолган. Кўпинчи унинг ўрнини аслида марказий ҳимоячи бўлган Абдуқодир Ҳусанов ёпиб келяпти.
Ўз навбатида, Энцо Мареска марказий ҳимоячилар ўйини қовушмаган паллада ўзбек футболчисини яна ҳимоя марказига ўтказиши бир неча бор кузатилди. Шу боис, қишки трансферлар ойнаси даврида манчестерликлар ўнг қанот ҳимоячиси олиши кутиляпти ва бу борада асосий трансфер нишони айнан Мало Гюсто ҳисобланади.

Изоҳлар (0)