Ҳусанов – энг катта йўқотиш!

  • 23 сентябрь, 00:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия футболини ёритиб бораётган нуфузли манбалар Премьер-лиганинг бешинчи туридан ўрин олган марказий учрашув – “Арсенал” ва “Манчестер Сити” учрашувини таҳлил қилмоқда.

Tecno

Хусусан, manchestereveningnews.co.uk нашрининг  “Манчестер Сити” бўйича эксперти Саймон Байковски “Эмирейтс” стадионидаги ўйинда юзага келган жароҳатлар билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилди.

- “Манчестер Сити”да майдондан олиб бўлмайдиган даражада муҳим ўйинчи пайдо бўлди. “Арсенал”га қарши учрашувда Эрлинг Холанд ёки Жереми Докунинг захирага олиниши жамоа учун у қадар жиддий йўқотиш ҳисобланмайди. Аммо Ҳусанов бўлмаса, аҳвол чатоқ.

Англия Премьер-лигаси доирасида “Брайтон”га қарши ўтказилган учрашувда Абдуқодир Ҳусанов жароҳатланиб, майдонни тарк этгунича “Манчестер Сити” рақиб билан тенгма-тенг ўйнаб турган эди. Кейин “шаҳарликлар” мағлубиятга олиб келган голни ўтказиб юборди.

Учрашувни таҳлил қилган Хосеп Гвардиола Ҳусановнинг ҳимоядаги ўрнини алоҳида тилга олди.

- Биз жуда яхши ҳужум қилдик, прессинг уюштирдик, лекин тўпни узоқлаштиришда бирор суст ўйнадик. Бу вазиятда рақибнинг тезкор ўйинчилари бор қанотни ёпишга улгурмадик. Агар Ҳусанов бўлганида бунинг уддасидан чиқарди, чунки у жуда тезкор. Аммо оёғидан зарба егани боис учрашувни давом эттира олмади, - деди испаниялик мураббий.

“Сити” Лондондаги учрашувда ҳам “Арсенал” билан тўқнашувнинг охирги дақиқаларида гол ўтказиб юборганда худди шу ҳолатни ҳис қилди.

Ҳусанов “Эмирейтс”даги баҳснинг биринчи бўлимини ажойиб ўтказди: мунтазам тўпни эгаллаб олди, тўпларни қайтариб юборди, феноменал тезлиги эвазига барча бўш ҳудудларни ёпишга улгурди.

Лекин бир ҳафта ичида учта муҳим учрашувни бошланғич таркибда бошлаш, Пеп айтганидек, Ҳусановдек жисмонан бақувват ўйинчига ҳам оғирлик қилди. “Арсенал” билан кечган баҳснинг иккинчи ярмида Абдуқодирнинг ўрнини Матеуш Нуньеш эгаллади.

Айни пайтда кўпчилик агар Ҳусанов майдонда бўлганида “канонирлар”нинг гол урган ҳужумчиси Габриэль Мартинеллини ёпишга улгуришини уқтирмоқда. Бу ҳолатда Нуньеш танқид остига олинаётгани йўқ, шунчаки Ҳусановни майдон ташқарисида ҳам мавқеи кескин кўтарилиб бормоқда.

Премьер-лиганинг бешта тури орта қолди, Ҳусанов эса, бу учрашувларда “Манчестер Сити” учун майдондан олиб бўлмайдиган футболчи даражасига чиқиб олди, - деб ёзди Саймон Байковски.

Эслатиб ўтамиз, 20 январдан бери “Манчестер Сити” аъзоси ҳисобланган Абдуқодир Ҳусанов аслида марказий ҳимоячи бўлса-да, охирги учта учрашувда ўнг қанот ҳимоячиси ўрнида ўйнади. Бу қанотнинг ҳақиқий эгалари – Рико Льюис ва Матеуш Нуньешга тезлик етишмаётгани сабабли улар рақибларга имкониятни бой бериб қўяётган эди.

Энди Ҳусанов ҳам, Холанд ҳам ўйнамайди!

Бизга Ҳусанов етишмади! “Сити” фанатлари Ҳусанов ҳақида яна нималар деяпти?

Туркияни “ёндираётган” Шомуродовни Италияда қўмсаб қолишди!

Ҳусанов ва Холанднинг йўли айрилиши мумкин...

Ҳусановнинг ўйинини экспертлар қандай баҳолади?

Тезкор: Жароҳат олган Ҳусановнинг аҳволи ҳақида дастлабки маълумот берилди

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!