Ҳусановни сал "босиб" туриш керак!
Абдуқодир Ҳусанов ўйнаётган “Ланс” жамоаси УЕФА Конференциялар лигасининг саралаш раундида Грециянинг “Панатинаикос” жамоасига қарши иккинчи учрашувда майдонга тушади.
Рақиб мезбонлик қиладиган ушбу баҳс олдидан лансликлар таркибида жиддий ўзгариш бўлди. Жамоа ҳимоячи чизиғи етакчиси Кевин Дансо “Рома”га кўчиб ўтаётгани боис, Грецияга сафар қилмади.
Қолаверса, биринчи учрашувда қизил карточка олган аргентиналик ҳимоячи Факундо Медина ҳам муҳим баҳсда жамоасига ёрдам бера олмади.
“Ланс” фаолиятини ёритиб келаётган нуфузли манба – lensois.com сайти махсус сўров ташкил этиб, Афинада “Панатинаикос” билан бўладиган баҳсда Кевин Дансо ўрнини қайси футболчи босиши кераклигини сўради.
Сўровномада иштирок этганларнинг аксарияти австриялик ҳимоячининг ўрнини 20 ёшли ўзбек легионери Абдуқодир Ҳусанов боса олишини таъкидлади.
Сўров натижалари қуйидагича кўриниш олди:
Абдуқодир Ҳусанов: 69,27%
Маланг Сарр: 16,48%
Иккита марказий ҳимоячи билан ўйнаш керак: 10,91%
Массадио Хайдара: 2,56%
Бошқа ўйинчилар: 0,78%
Эслатиб ўтамиз, “Ланс” ва “Панатинаикос” ўртасидаги дастлабки баҳс 2:1 ҳисобида францияликлар фойдасига ҳал бўлган. Ўша баҳснинг биринчи бўлими ўрталарида Факундо Медина майдондан четлатилгач, унинг ўрнини Абдуқодир Ҳусанов эгаллаган эди.
“Ланс” мухлислари сўровномада энг кўп овоз тўплаган ўзбек футболчиси ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.
Bonaparte:
Абдуқодир Ҳусанов унга берилаётган имкониятдан тўлиқ фойдаланиб қолиши ва асосий таркибни муқим ўйинчисига айланиши керак. Мен унинг бу вазифани уддалашига ишонаман. Бунинг учун Ҳусанов ўзининг шиддатли ўйинини бошқариш ва ортиқча қўполлик қилмасликни ўрганиши лозим.
Tibo1307:
Мен Ҳусанов ҳақидаги фикрларга қўшилиман. Абдуқодир ўзини бошқара олиш борасида ишлаши керак. Ўтган учрашувда тўп унинг қўлига текканида ҳакам пенальти белгиламай тўғри қарорга келди.
LensoisDeCoeur62:
Абдуқодир Ҳусановга имкон бериш керак. Бу ҳимоячи ўсадиган ва ўзиги кўрсатадиган пайт келди. Бўлажак учрашувда фақат ғалаба кутяпмиз.
GOLEADOR9:
Ҳусанов кўпинча ўта шиддатли ўйин кўрсатади. Тажрибали футболчи сифатида Жонатан Градит Абдуқодирни сал “босиб” туриши керак.
“Панатинаикос” ва “Ланс” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.
Тезкор: Шомуродов учун курашга кутилмаган жамоа қўшилди. Улар Элдорни “Рома”да қолдирмоқчи эмас!
Файзуллаев сал кичиклик қиляпти...
Янги тўпурар Шомуродов билан рақобатга тайёрланмоқда!
“Ланс”да ва Ҳусанов атрофида жиддий ўзгаришлар рўй бермоқда!
Шомуродов буни 834 кун кутди!
Шомуродовнинг “Рома”даги икки рақобатчиси юртига кетади!
Фикрлар