Шомуродовнинг “Рома”даги икки рақобатчиси юртига кетади!

Арентина терма жамоаси мураббийлар штаби сентябрь ойидаги ФИФА кунлари муносабати билан бўладиган ўқув-машғулот йиғинлари ва расмий учрашувларда иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Амалдаги жаҳон чемпионлари 2026 йили бўладиган жаҳон чемпионатининг минтақавий саралаш турнири доирасида Чили ва Колумбия терма жамоаларига қарги майдона чиқади.

Эътиборга молик жиҳати, Аргентина терма жамоаси сардори ва саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Месси бўлажак учрашувларни ўтказиб юборади.

Мессининг ўрнини “Рома” ҳужумчиси Пауло Дибала эгаллайди. Моҳир ҳужумчи бир ярим йиллик танаффусдан кейин яна мамлакат бош жамоасига чақиртирилди.

Шунингдек, бу галги йиғинларга ёзда Рим клубга қўшилган ҳужумчи Матиас Суле ҳам жалб қилинди. Таъкидлаш лозимки, Дибала ва Суле “Рома”даги ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг рақобатчилари ҳисобланади.

Аргентина терма жамоаси таркиби қуйидагича кўринишга эга бўлди.

Дарвозабонлар:

Эмилиано Мартинес (“Астон Вилла”), Хуан Муссо (“Аталанта”), Жеронимо Рульи (“Марсель”), Вальтер Бенитес (ПСВ).

Ҳимоячилар:

Гонсало Монтиэль (“Севилья”), Науэль Молина (“Атлетико”), Леонардо Балерди (“Марсель”), Кристиан Ромеро (“Тоттенхэм”), Герман Пеццельа (“Ривер Плейт”), Николас Отаменди (“Бенфика”), Лисандро Мартинес (“Манчестер Юнайтед”), Николас Тальяфико (“Лион”), Валентин Барко (“Севилья”).

Ярим ҳимоячилар:

Гвидо Родригес (“Вест Хэм”), Леандро Паредес (“Рома”), Алексис МакАллистер (“Ливерпуль”), Родриго Де Пауль (“Атлетико”), Эсекьель Фернандес (“Ал-Қодисия”), Энцо Фернандес (“Челси”), Жовани Ло Чельсо (“Тоттенхэм”).

Ҳужумчилар:

Алехандро Гарначо (“Манчестер Юнайтед”), Николас Гонсалес (“Ювентус”), Лаутаро Мартинес (“Интер”), Валентин Карбони (“Монца”) Хулиан Альварес (“Атлетико”), Жулиано Симеоне (“Атлетико”), Валентин Кастельянос (“Лацио”), Матиас Суле (“Рома”), Пауло Дибала (“Рома”).

Қизиғи шундаки, Аргентина терма жамоасида мамлакатнинг миллий лигасидан бирорта футболчи йўқ. Деярли барча ўйинчилар Европанинг кучли лигаларида фаолият юритади ва бир нафар Эсекьель Фернандес Осиё қиъаси жамоаси аъзоси саналади.    

Саралаш турнирида пешқадамлик қилаётган аргентиналиклар 6 сентябрда ўз майдонида Чили футболчиларини қабул қилади ва тўрт кундан кейин Колумбия терма жамоаси меҳмони бўлади. Ўнта мамлакат терма жамоалари иштирок этаётган минтақавий саралаш турнирида дастлабки олти поғонани эгаллаганлар тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Парижда порлаган легионеримиз Саудия Арабистонига йўл олмоқчи!

Шомуродов буни 834 кун кутди!

Шомуродов зўр ўйинчи эди, лекин “Рома”да уни “бўғиб” қўйишди!

Шомуродов майдонга тушди ва ҳаммани уялтириб қўйди! “Рома” мухлислари Элдор ҳақида яна нималар деяпти?

Гол Шомуродовнинг келажагига қандай таъсир қилади? Элдор фаолиятини қайси жамоада давом эттиради?

Супергол уриб, сенсация кўтарган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!