Ҳусниддин Алиқулов: Мухлислар бизни стадионда ҳам қўллаб-қувватлашларини истайман, ахир футбол улар учун ўйналади
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган “Турон” – “Насаф” учрашуви бўлиб ўтди. Баҳсдан сўнг "аждарлар"нинг биринчи голига муаллифлик қилган Ҳусниддин Aлиқулов ўз фикрини билдириб ўтди.
“Бугунги беллашувда ғалаба қозониш биз учун жуда муҳим эди. Қанчалик қийин бўлмасин биз зафар қучдик. Бугунги учрашувда киритган голимни ота-онамга ва севимли мухлисларимизга бағишлайман. Кейинги ўйинларда мухлислар ҳам бизни стадионда қўллаб-қувватлашларини истаб қолган бўлардим, ахир футбол мухлислар учун ўйналади” – деб ўз фикрлари билан ўртоқлашди Ҳусниддин Aлиқулов.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ушбу ғалабадан сўнг 27 очко билан 5-ўринда бормоқда.
Фикрлар