Ҳусниддин Алиқулов: Анзур Исмоиловга ҳавас қилганман!
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси "Жар" стадионида Эронга кетиш олдидан сўнгги машғулотларни ўтказди. Вакилларимиз тўлиқ таркибда машғулот олиб борди. Терма жамоамиз ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Туркманистонга қарши терма жамоамиз сафида дебют голингизни киритдингиз. Ҳиссиётлар қандай бўлди?
Биринчи ўйинни яхши ўтказиб олдик. Расмий учрашувларда гол киритганимдан жуда ҳам хурсандман.
Кўпинча ҳужумда ҳаракат қилдингиз ва бунга мураббийнинг фикри қандай бўлди?
- Мураббийларимиз машғулотларда ҳужумга қўшилишимни айтганди. Иккинчи бўлимда тўлиқ ўнг қанотда ўйнаб, ҳужумга қўшилишга ҳаракат қилдим.
Голлардан иккитаси ҳимоячилар томонидан киритилди. Эронга қарши ҳам ҳужумкорлик кўрамизми?
- Албатта, мурабийлар билан тактикани тузиб чиамиз. Терма жамоадаги ҳимоячилардан Анзур Исмоиловга ҳавас қилганман", - деди "Ризеспор"да ўйнаётган легионеримиз.
Фикрлар