"I GM Жавоҳир Синдаров кубоги" бошланишига 5 кун қолди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган "Ёшлар Оромгоҳи"да 15-22 июль кунлари шахмат бўйича мамлакатимизнинг энг ёш гроссмейстери Жавоҳир Синдоров кубоги учун халқаро турнир ўтказилади. 

"I GM Жавоҳир Синдаров кубоги" мусобақаси Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ёшлар иттифоқи маркзий кенгаши, "Шатранж" Республика ихтисослашган ўқув-методик спорт маркази томонидан ўтказилмоқда. Унда ҳамюртиларимиздан ташқари қозоғистонлик шахматчилар ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Мусобақа "А" ва "Б" гуруҳга бўлинган ҳолда ўтади. "А" гуруҳида 20 ёшгача бўлган шахматчилар ғолиблик учун куч синашаса, "Б" гуруҳида 14 ёшгача бўлган ўғил ва қизлар бош соврин учун дона сурадилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abdulloh Mirzaahmedov
10/07/2019 17:44
"I AM Javohir Sindarov" kubogi bo'ladi muharrirlar????