Ибрагимович бўлажак ҳайкали билан суратга тушди (Фото)
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби форварди Златан Ибрагимович ўзининг бўлажак ҳайкали билан суратга тушди. Бу ҳақда швециялик футболчи ўз “твиттер” саҳифасида эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, унинг ҳайкали мамлакат пойтахти Стокгольм шаҳрида қад ростлаши режалаштирилган.

“Агар, Нью-Йоркка борсангиз, у ерда озодлик ҳайкалини кўрасиз. Агар, Швецияга йўлингиз тушса Златаннинг ҳайкалини кўрасиз”, - деб ёзади футболчи ўз “инстаграм” саҳифасида.