Ибрагимович Моуриньодан норози
Ads

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Златан Ибраҳимович жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо қўл остида ўтаётган машғулотлардан норози. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Футболчининг сўзларига кўра, португалиялик мутахассис тўп билан шуғулланишни афзал билиб, жисмоний ҳаракатларга эътибор бермаётир. Айнан шу сабаб футболчиларга ўйинда ҳаракат етишмаяпти.

Моуриньо бошчилигидаги“МЮ”турнир жадвалининг 6-поғонасида бормоқда. Ибраҳимович бу мавсумда жамоасининг барча турнирларида 17 учрашувда майдонга тушиб, 8 голга муаллифлик қилган.