Ибрагимович нима сабабдан
Ads

“Манчестер Юнайтед” хужумчиси Златан Ибрагимович нима сабабдан 2006 йилда “Интер”га кўчиб ўтганини айтиб ўтди.

- “Милан” ва “Интер”дан менга қизиқиш билдираётганликларини билардим. Ўша даврда Мино Райола мендан: Дунёда энг зўр бўлмоқчимисан, ёки энг бой? деб сўрганди. Мен эса футбол дунёсида энг зўр бўлмоқчи эдим. Шуни айтишим керакки, менинг танловим молиявий жихатдан эмас, футбол тарихида юқори чўққига эришган футболчи деган ном билан тарих китобларида қолиш эди.

Гувоҳи бўлганиздай, менинг танловим “Интер” эди, аммо эслатиб ўтмоқчиман “Милан” ўша пайт ЕЧЛда ғолибликни қўлга киритганди. “Қора-кўк ранглилар” эса 17 йил давомида Италия чемпионатида муваффақиятсиз иштирок этиб келишётганди.

Роналдо, Бажо, Пирло ва бошқа юлдузлар “россоньерлар” сафида тўп тепишган, аммо ажойиб футболчи бўлганликларига қарамай улар ”Интер” сафида А Серияда ғалаба қозонишмаган.

Мен шуни ўйлагандимки, агар 17 йил давомида турнирда ғолиб бўлсам, футбол ва албатта, “Интер” тарихида қоламан. Шуни эслатиб ўтмоқчиманки, биз турнирда ғалаба қозондик.

Агар сиз, Италиянинг энг яхши тўпурарига айлансангиз, бу каби номни бошқа чемпионатларда ҳам қўлга кирита оласиз, - дейди Ибрагимович Football Italia нашрига берган интервьюсида.