Ибрагимович Швецияда "Йил футболчиси", деб топилди

"Милан" форварди Златан Ибрагимович Швецияда 2020 йилнинг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Таъкидлаш керакки, 39 ёшли футболчи ушбу совринни фаолияти давомида 12-марта сазовор бўлди. Златан ушбу мукофотни илк бор 2005 йилда қўлга киритган эди.

Ибрагимович жорий мавсум “Милан” сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!