Ибрагимович ва "Милан" маош масаласида келиша олмаяпти

  • 17 августа, 2020, 13:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Милан” раҳбарияти ҳамон Златан Ибрагимович билан шартномани узайтириш масаласида музокараларни давом эттирмоқда.

Tecno

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, “россонерилар” 38 ёшли швециялик форвардга йилига 5 млн евро маош ва қўшимча бонуслар таклиф қилмоқда (Европа лигаси ғолиблиги ва шахсий натижалар учун). Шулар билан қўшиб ҳисоблаганда жами йиллик даромад 6 млн еврога бориши мумкин.

Ибрагимович эса бонуслар билан бирга 7,5 млн евро сўрамоқда. Раҳбарият Златан ўзининг ушбу талабларини камайтиришига умид қилмоқда.

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли ҳам маҳоратли ҳужумчини янги мавсумда ҳам ўз жамоасида кўрмоқчи. Ибрагимович, ўтган ярим мавсум давомида А Серияда 18 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию