Ибрагимович ва Рибери гол урган ўйинда

Италия А Сериясининг 28-турида “Фиорентина” ўз майдонида “Милан”ни қабул қилди.

Флоренциядаги беллашув 2:3 ҳисобида “россонерилар”нинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни “Милан” сафида голларни Златан Ибрагимович (9'), Браим Диас (57') ва Хакан Чалханоглу (72') киритган бўлса, “Фиорентина”нинг голларига Эрик Пульгар (17') ва Франк Рибери (51') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)