Иброҳимович Месси ва Роналдудан қай бири зўрлигини айтди

“Милан” ҳужумчиси Златан Иброҳимович “Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Лионель Месси ва “Манчестер Юнайтед” етакчиси Криштиану Роналдунинг имкониятларини солиштирди.

- Месси ҳам, Роналду ҳам жуда кучли футболчи. Мен Мессини танлайман. Чунки у мен билан бирга ўйнаган, - деди Златан Иброҳимович Corriere della Sera нашрига.

Маълумки, швециялик ҳужумчи 2009-2011 йиллар давомида “Барселона”да Лионель Месси билан бирга тўп тепган. Ўшанда Ибрагимович 29 та учрашувда 16 та тўп киритган.

Златан футболчилик фаолияти давомида Швеция, Нидерландия, Италия, Испания, Франция, Англия ва АҚШ чемпионатларида иштирок этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию

×