Идрис Бикмайкин “Локомотив” сафида кўрикдан ўтади
Ads

Олдинроқ хабар берганимиздек, Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси 11-21 июль кунлари Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Илгари “Обод” жамоаси сафида ҳаракат қилган ёш ҳужумчи Идрис Бикмайкин “Локомотив” билан биргаликда Минскка йўл олади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Минскда "темирйўлчилар" мураббийлар штаби ушбу иқтидорли футболчининг ҳаракатларини кузатиш имконига эга бўлишади.

Агар 21 ёшли Бикмайкин ўзидан ижобий таассурот қолдира олса, у иккинчи даврани мамлакатимиз чемпиони таркибида ўтказади.