IFFHS Сантушни дунёнинг энг яхши мураббийи деб топди

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) талқини бўйича 2016 йил дунёнинг энг яхши терма жамоа мураббийи деб топилди.

Овоз бериш якунларига кўра Сантуш 199 балл билан 1-ўринни эгаллаган бўлса, ундан кейинги ўринларни Ларс Лагербек (71) ва Йоахим Лёв (62) банд этди.

Эслатиб ўтамиз, ортда қолаётган мавсумда Португалия терма жамоаси 62 ёшли мураббий қўл остида ўз тарихида илк бор Европа чемпионатида ғолиб чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!