Ads

Хабарингиз бор кеча Ўзбекистон кубогида 1/8 финал ўйинлари старт олди. Жумладан, шу куни Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Олтиариқнинг "Ифтихор" жамоаси билан куч синашди.

Аслида Фарғонада кечиши керак бўлган ўйин айрим сабабларга кўра Тошкентга кўчирилган эди. Ушбу ўйинда "шерлар" рақиблари дарвозасига жавобсиз 6 та гол киритишди.

Голларга Жасур Ҳакимов, Жасур Яхшибоев ҳамда Достон Иброҳимовлар муаллифлик қилишди. Шу тариқа, Шота Арвеладзе шогирдлари чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин: