Игнатий Нестеров "Локомотив" машғулотларига қайтди
Ўтган мавсумда «Локомотив» шарафини ҳимоя қилиб, ушбу мавсум арафасида Саудия Арабистонининг «Оҳод» клубига ўтиб кетган, аммо кўп вақт ўтмай допинг истеъмол қилганлиги сабабли 12 октябрга қадар майдонга тушиши таъқиқланган Игнатий Нестеров ўз жисмоний ҳолатини қайтариб олиши учун 12 августдан машғулотларда қатнашиши мумкин эди.
Дарвозабон бугундан эътиборан жамоа таркибида машғулотларни бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
У «Локомотив»нинг иккинчи давра учун рўйхатидан ўрин олган ва дисквалификация муддати якунланганидан кейин расмий ўйинларда майдонга тушиши мумкин.
Фикрлар