Игор Бишчан "Андижон"га қарши ўйиндан сўнг: "Дурангдан хурсанд эмасмиз"

  • 02 Oct 00:39
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Андижон” - “Ал-Аҳли” (0:0) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Игор Бишчан қатнашди ва саволларга жавоб берди.

Tecno

- Ўйин қийин кечди. Биз албатта ютишни хоҳлагандик. Охирида кучли босим қилдик. Вазиятлар яратдик. Лекин “Андижон” жамоаси ҳимояда яхши ўйнади. Бу майдонда тўп бироз қийин юрди. Бунга мослашиш қийинроқ кечди. Умид қиламизки, сизлар ҳам, биз ҳам кейинги босқичга чиқамиз.

- Нима учун Юлиан Дракслар асосий таркибда майдонга тушмади?

- Бошланғич таркибда тушмагани сабаби, чемпионатимизда бироз жароҳат олган ва у ҳали 100 фоиз тайёр бўлмагани учун иккинчи бўлим ўрталарида уни майдонга туширдик.

- “Андижон” мухлислари сизга ёқдими?

- Уларга бизни жуда илиқ кутиб олишгани учун катта раҳмат. Ўйин пайтида мухлислар жуда позитив ҳолатда қўллаб-қувватлашди. Ўйлайманки, ишқибозларга ҳам ўйин ёқди. Бизни хушкайфият билан кутиб олишгани учун яна бир бор раҳмат.

- Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни қанчалик кучайтира олдилар?

- Юлиан Дракслар майдонга тушиши билан имконият яратиб берди. Майдонга тушгач даражани билдирди. Имконияларга эга бўлдик. Аммо рақиб ҳимояси яхши ўйнади. Дурангдан хурсанд эмасмиз. Лекин буни қабул қилишга мажбурмиз. Биз ҳаракат қилдик. Аммо борича қабул қиламиз.

 

 

Comments

You must be logged in to commet!