Игорь Сергеев:
Ads

"Пахтакор"га қайтган ҳужумчи Игорь Сергеев қайтиши хусусида фикрларини билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- "Пахтакор" - менинг уйим. Ўзимни бошқа жамоада тасаввур қила олмайман. Мени бу ерда қабул қилишганидан хурсандман. Ўзимни ажойиб ҳис қиляпман ва жамоага фойда келтиришни истайман.

"Пахтакор"дек жамоада битта мақсад бўлади - чемпионлик. Мавсум осон бўлмайди, аммо ижобий натижа ва омадга умид қиламан. Бунинг учун бор кучимни беришга тайёрман, - деди ҳужумчи.