Игорь Сергеевнинг "Пахтакор" - "Бунёдкор" ўйинига қандай алоқаси борлигини биласизми?

Тошкент дербисида энг кўп гол урган футболчилар ҳақида маълумот тақдим этамиз.

Дербиларда энг кўп гол урган ўйинчи Игорь Сергеев бўлиб турибди. Игорь ҳозиргача 8 марта "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган.

Бразилиялик Тиаго Безерра эса 5 бор "қалдирғочлар" дарвозасига 5 гол урган. Драган Черан ва Достон Ҳамдамов ҳисобида эса 4 гол мавжуд.

Ҳамдамов 3 голини "Бунёдкор" ва бир тўпини "Пахтакор" учун киритган. Достон ҳар икки жамоа учун гол урган ягона футболчи саналади.

Жамшид Искандеров ва Нурилло Тўхтасинов эса 3 тадан тўп муаллифига айланган.

"Бунёдкор" билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари

8 - Игорь Сергеев

5 - Тиаго Безерра

4 - Достон Ҳамдамов, Драган Черан

3 - Жамшид Искандеров, Нурилло Тўхтасинов.

“Пахтакор” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!