Игорь Шквирин: Келажак борасида яқин кунларда бир қарорга келамиз
Ads

Бугун Олий лигада 30-тур ўйинлари ўтказилди. Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби сафарда "Бухоро"га қарши баҳс олиб борди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан сўнг жиззахликлар устози Игорь Шквирин учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Сўғдиёна" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бухоро" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Мавсум якуни билан барчани табриклайман. Келажакдаги режаларимиз ҳақида яқин кунларда бир қарорга келамиз.

Олий лигада қоламизми йўқми? Биз бу борада ўз фикрларимизни билдириб бўлдик", -деб қисқача фикр билдирди Игорь Шквирин.