Игор Тудор йирик мағлубиятга изоҳ берди
Хабарингиз бор, кеча Чемпионлар лигасининг 1/8 финал ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу ўйинлардан бирида "Атлетико" ҳамда "Тоттенҳэм" ўзаро тўқнашди ва унда. "матрасчилар" 5:2 ҳисобада ғалаба қозонди. Мазкур мағлубиятдан сўнг лондонликлар бош мураббийи Игор Тудор ишдан бўшатилиш эҳтимоли ҳақида гапирди.
"Гап менда эмас. Биз ҳозир хотиржам бўлишимиз керак. Ҳозир катта тушунтириш бермоқчи эмасман", - дея фикр билдирди хорватиялик мутахасисс.
Эслатиб ўтамиз, жавоб баҳси 19 мартда бўлиб ўтади. Ундан олдин эса "Тоттенхэм" "Энфилдда" "Ливерпуль" меҳмони бўлади.
Фикрлар