Игуаин энди "Ювентус"га ёрдам беролмайди

"Ювентус" жамоасининг асосий ҳужумчиси Гонсало Игуаин Италия чемпионатининг "Пескара"га қарши ўтказилган учрашувида жароҳат олди. 

28 ёшли аргентиналик ҳужумчининг ўнг оёғи лат еган ва у Европа чемпионлар лигаси гуруҳ баҳслари доирасида  "Севилья"га қарши бўладиган учрашувда туринларга ёрдам бера олмайди. 

Жорий мавсумда Гонсало Игуаин 17 учрашувда рақиблар дарвозасини тўққиз маротаба аниқ нишонга олган. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!