II Халқаро “Соҳибқирон кубоги”нинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди
12-15 май кунлари пойтахтимизда II Халқаро “Соҳибқирон кубоги” турнири бўлиб ўтди. Халқаро шахмат академияси мезбонлик қилган мусобақада 10 га яқин мамлакатдан 60 дан зиёд етакчи шахматчилар рапид йўналиши бўйича 9 тур давомида ғолибилик учун дона суришди.
Якуний натижаларга кўра, Жавоҳир Синдаров учинчи, Вахап Санал иккинчи, Аристанбек Уразаев эса биринчи ўринни эгаллади.
12 ёшгача бўлган иштирокчилар орасида Ҳумоюн Бекмуродов, 20 ёшгача бўлган шахматчилар орасида Абдумалик Абдисалимов, аёллар орасида Нилуфар Якуббоева, фахрийлар ўртасида Владимир Егинга тенг келадигани топилмади.
Фикрлар