Икарди А Сериядаги 100-голини урди
Ads

Миланнинг “Интер” клуби форварди Мауро Икарди кеча Римда “Лацио”га (3:2) қарши бўлиб ўтган баҳсда қозонилган ғалабага ўз голи билан ҳисса қўшди.

Эътиборлиси, 78-дақиқада пенальтидан гол киритган Икарди ўзининг А Сериядаги голлари сонини 100тага етказиб олди. Ушбу голларни уриш учун эса аргентиналик футболчига 159та ўйин керак бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум А Серияда 29та гол уришга эришган Икарди “Лацио” форварди Чиро Иммобиле билан мусобақа тўпурарлигини қўлга киритди.