Икарди Марадона қилмаган ишни уддалади
Ads

Миланнинг “Интер” клуби ҳужумчиси Мауро Икарди Италия А Серияси 29-туридан ўрин олган “Сампдория”га қарши баҳсда дубл қайд этишга эришди.

Бу 25 ёшли футболчининг А Серия доирасида киритган 100 ва 101-голлари бўлди. Шу тариқа, Икарди А Серияда 100 та гол киритган бешинчи аргентиналик футболчига айланди.

Бундай натижага Габриел Батистута (184), Эрнан Креспо (153), Абел Бальбо (117) ва Гонсало Игуаин (110)лар эришган эдилар.

Эътиборлиси, афсонавий Диего Марадона “Наполи”даги 7 йиллик фаолияти давомида А Серияда 81 та гол кирита олган эди холос.