Икарди машғулотларда иштирок этишдан бош тортмоқда
"Интер" форварди Мауро Икарди ҳамон “ҳурмача” қилиқларини ташламаяпти.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра гарчи шифокорлар 26 ёшли аргентиналик футболчига шуғулланишга руҳсат беришган бўлишсада, у машғулотларда иштирок этишдан бўйин товламоқда. Унинг сўзларига кўра жароҳатланган тиззасида ҳамон оғриқ мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Икарди сўнгги бор 9 февраль куни майдонга тушган эди. Кейинчалик эса шартномани узайтиришдан бош тортгани учун сардорлик боғичидан маҳрум этилган эди.
Фикрлар