Икарди: Месси терма жамоага қайтиши шарт

Миланнинг "Интер" клуби ҳамда Аргентина терма жамоаси форварди Мауро Икарди жамоа етакчиси Лионель Мессининг яна “альбасетлар” сафига қайтишига умид қилмоқда.

“Месси Аргентина терма жамоасига қайтиши ва 2019 йилда бўлиб ўтадиган Жанубий Америка кубогида бизга ёрдам бериши шарт”, - дейди Икарди.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Месси ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликдан сўнг терма жамоадаги фаолиятини вақтинча тўхтатиб туришга қарор қилган эди. Шундан сўнг “альбасетлар” мураббийлари унинг ўрнига айнан Икардини термага жалб этишган эди.