Икки чемпион кўп гол ураётган ҳужумчини талашяпти
Николо Тресольди учун кураш қизияпти
Лондоннинг «Арсенал» жамоаси келгуси йил январ ойида «Брюгге» клуби таркибида тўп суриб келаётган 22 ёшли немис ҳужумчиси Николо Тресольдини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Манбаларга кўра, ёш форварднинг трансфер баҳоси тахминан 60 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Аввалроқ Тресольдига «Барселона» томонидан ҳам жиддий қизиқиш билдирилгани маълум қилинган эди. Каталония клуби аллақачон «Брюгге» раҳбарияти билан боғланиб, музокараларни бошлашга тайёр эканини етказган.
Николо Тресольди 2025 йили Германиянинг «Ганновер» жамоасидан «Брюгге»га ўтган. Жорий мавсумда у клуб сафида 12 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини тўққиз марта ишғол этишга муваффақ бўлди.
Изоҳлар (0)