Икки клуб Моуриньога ҳар йили 50 миллион евродан тўламоқчи. Жозе қай бирини танлайди?

Жорий мавсум якунланиши билан Жозе Моуриньо “Рома”ни тарк этади. Томонлар ўзаро ҳамкорликни давом эттиришни истамаяпти.

Португалиялик мутахассисга Европанинг ўзидан “Реал” ва “Интер” қизиқиш билдирмоқда. Лекин Саудия Арабистони клублари таклиф этаётган маош Моуриньони Осиёга олиб кетиши мумкин.

Todofichajes нашринин г айтишича, “Ал-Аҳли” ва “Ал-Иттиҳод” каби жамоалар поругалиялик мураббийга йилига 50 евро тўлашга тайёр. Манбанинг таъкидлашича, Жозе ҳам бу таклифларга қизиқиб турибди.

Моуриньо 2021 йилнинг ёзидан бери “Рома”ни бошқаряпти. Унинг олдига жамоани Чемпионлар лигасига олиб чиқиш, Италия чемпионлиги ва кубогини қўлга киритиш каби катта вазифалар қўйилган эди. Бироқ Жозе буларнинг бирортасини уддалай олгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Zakirjon Atabaev
25/10/2023 16:52
"мураббийга йилига 50 евро тўлашга тайёр." Ха ха ха!!!
Бунақа бўлса ўзимизга олиб келайлик, мен тўлайман маошини.