Икки нафар юртдошимиз бокс лигасида иштирок этади

  • 31 декабрь, 2020, 20:28
  • 0
  • Бокс

2-8 январь кунлари Россиянинг Сочи шаҳридаги бокс мусобақасида тўрт нафар россиялик таниқли боксчилар ўз жамоаларини тўплашади. Жанг кечаси "Матч ТВ” телеканалида жонли эфирда намойиш этилади. Турнирнинг соврин жамғармаси 10 миллион рублни ташкил қилади.

Жамоаларга таниқли россиялик боксчилар Мурат Гассиев, Дмитрий Бивол, Султон Ибрагимов ва Эдуард Трояновский мураббийлик қилади. Уларнинг шогирдлари кубок учун бешта вазн тоифасида (59 кг гача, 64 кг гача, 69 кг гача, 75 кг гача, 91 кг дан юқори) баҳслашадилар. Ҳар бир бахс 5 раунддан иборат. Бу жамоавий баҳсда Одилжон Аслонов ва Шукуржон Раҳимовнинг иштироки ҳам кутилмоқда. Боксчиларимиз ҳозирда Москвада қизғин машғулот олиб бормоқда. Ҳамюртларимизга омад тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!