Иккита гол урган Шомуродов ҳақида Европада нималар дейишяпти?

А Сериянинг 28-тури “Кальяри” учун омадли келиб, сардинияликлар чемпионат аутсайдери “Салернитана”ни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Клаудио Раньери жамоасининг ғалабасини ўйинда икки марта гол урган Элдор Шомуродов таъминлади.

Италия футболини ёритаётган манбалар ва ўйинларни таҳлил қилиб бораётган таниқли экспертлари Элдор Шомуродов ҳаракатларига баҳо беришда давом этмоқда.

shomurodov.cagliari.2023.24.corre.1400x840

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига Элдор Шомуродов ҳақидаги фикр-мулоҳазаларни ҳавола этади.

Витторио Санна, футбол эксперти:

“Кальяри” голга муҳтож пайтда тўп кирита оладиган ҳужумчилар пайдо бўлди. “Салернитана” билан бўлган баҳснинг 12-дақиқасида Лападула гол уришни уддалади. “Салернитана” футболчилари ўйинни тиклаб, энди оёққа тура бошлаганида Элдор Шомуродов иккинчи тўпини киритди. Элдорнинг ўйини ҳақида гапирсак, дастлаб иккинчи бўлим бошида ҳисобни 3:0 га етказди.  Бироқ “Кальяри” кетма-кет иккита гол ўтказиб юбоди. Элдор урган тўртинчи гол “Кальяри”ни очко йўқотиш хавфидан қутқариб қолди.

Винченцо Ди Монте, футбол эксперти:

“Кальяри” ва “Салернитана” баҳсининг иккинчи бўлимида майдонга туўшган Элдор Шомуродов, ниҳоят, ўз жойини топа олди. Ўзбек майдонга қадам босганидан кейин олти дақиқадаёқ ишончни оқлади.

Клаудио Раньери шогирдлари икки дақиқада бир жуфт гол ўтказиб юборди. Бу уларга қимматга тушиши мумкин эди. Лекин футболчилар Элдор Шомуродовнинг тезкорлиги туфайли бунга жавоб қайтара олди.  Мина узатган тўпга етиб келган Шомуродов яна Гильермо Очоани ожиз қолдириб, ўйиндаги якуний ҳисобни таъминлади – 4:2.

Серия А:

Элдор Шомуродов “Кальяри” таркибидаги илк голларини киритиб, олқишларни қабул қилишда давом этмоқда. А Серия ташкилотчилари ўз ижтимоий саҳифаларида ўзбек легионерининг сурати остига “Элдор ШОУмуродов”, деган пост қолдирди.

Eurosport:

Шомуродов иккинчи бўлимда Гаэтанонинг ўрнига майдонга тушди. Ўзбек футболчиси айни пайтда ажойиб спорт формасида эканин  намойиш қилиб, дубль қайд этди ва ўз ўйини билан “Салернитина” ҳимоячиларини тентиратиб қўйди. Улар Шомуродовни фақат фоллар ёрдамида тўхтата олди холос.

Альберто Доссена, “Кальяри” футболчиси:

Шомуродовнинг ўйини ва гол ургани мени ҳайрон қолдиргани йўқ. Чунки Элдор жуда меҳнаткаш йигит ва муваффақиятга эришишга лойиқ футболчи.

Энрико Пилия, футбол эксперти:

Шомуродов – куч,  сифат ва катта иштиёқ соҳиби. Мавсумнинг энг сирли футболчиси. Жуда мураккаб ўйинга тушиб, иккита гол билан масалага нуқта қўйди. Айниқса, иккинчи голини ҳақиқий сенсация бўлди, дейиш мумкин.  

photo_2024-03-10_17-13-48

Сержио Демуру, футбол эксперти:

Шомуродов – кун қаҳрамони. У ўзининг дубли билан “Кальяри” футболчиларини ғалабага етаклади. Бу Клаудио Раньери жамоасига мусобақа жадвалида биринчи маротаба хавфли ҳудуддан узоқлашиш имконини берди.

Ана холос: Шомуродов 342 кун кутган иш 7 дақиқада ҳал бўлди!

Умарали Раҳмоналиев Англияда ўйнашни кўзлаяпти

Ўзбек футболчисининг ўйини англияликларга жуда ёқди

Улар орасида тўрт нафар ўзбек футболчиси бор...

Ўринбоев Англияга қандай бориб қолди?

Легионеримиз Англияда ўйин ўтказади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!