Иккита топ-клуб таклифини рад этган Зидан ғафлатда қолдими?
Франциялик мутахассис Зинедин Зидан ҳамон бирорта клубда иш бошлагани йўқ.
Маълум бўлишича, 50 ёшли мураббийга шу йилнинг баҳорида "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Пари Сен-Жермен"дан қизиқиш бўлган. Айниқса, парижликларнинг таклифи молиявий томондан анча бақувват бўлганига қарамай, ЗиЗу рад жавобини қайтарган.
Тахминларга кўра, Зидан Франция миллий терма жамоасини бошқармоқчи. Айни пайтда "уч ранглилар" бош мураббийи сифатида Дидье Дешам ишламоқда. Катта эҳтимол билан, Дешам 2024 йилги Европа чемпионатида ҳам ишлайди.
Зинедин 2021 йилнинг бошида "Реал"ни тарк этганди. Шундан бери у ишсизлигича қолмоқда.
Фикрлар