Илгари бу ишни ҳеч ким уддалай олмаган!

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия премьер-лигасининг учинчи турида “Ливерпуль”га қарши ўтказилган учрашувдан кейин тарихий натижа соҳибига айланди.

Кескин ва муросасиз курашларга бой бўлгшан баҳсда манчестерликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, нидерландиялик 52 ёшли мутахассис “Манчестер Юнайтед”нинг “Ливерпуль” билан илк учрашувида ғалаба қозонган дастлабки бош мураббийи сифатида эътироф этилди. Бунгача манчестерликларнинг ҳеч бир мураббийига биринчи уринишда ливерпулликларни таслим қилиш насиб этмаган.  

Эрик тен Хаг ўтган мавсум “Аякс”ни Нидерландия чемпионига айлантирган эди. Энди бу мутахассис олдида “Манчестер Юнайтед”га совринлар ютиб бериш вазифаси юклатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!