Илҳом Алижонов: "Голимни ашаддий ишқибозимизнинг туғилган кунига бағишладим"

“Турон”га қарши учрашувда жамоамизнинг биринчи голи муаллифи ҳимоячи Илҳом Алижонов яна фаоллик кўрсатишда давом этяпти.

У “Қизилқум” билан ўйинда бўлгани каби бу сафар ҳам боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Алижонов водий дербисидан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

“Турон”га қарши қийин ўйин бўлишини кутгандик. Рақибимиз ҳали ғалабага эришмаган жамоа эди. Бизга қарши бор кучини ташлашини билгандик. Лекин шунга қарамай, мураббийимиз яхши тактика танлади ва бизни пухта тайёрлаганди. Худога шукр, ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишни уддаладик.

Тўғри, “Қизилқум” билан учрашувда гол ургандим, бу сафар ҳам дарвозани ишғол қилдим. Иккала голим бир-бирига ўхшаш бўлди. Буни тасодиф деб ўйлайман.

Жамоамизнинг ашаддий ишқибози бор. Ўйин куни уни туғилган куни эди. Агар гол урсам сизга бағишлайман, деб яхши ният қилгандим. Голимни ўша мухлисимизни туғилган кунига бағишладим. Худо хоҳласа, яна гол уришда давом этаман”, - деди футболчи.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!