Илҳом Мўминжонов: Бир киши кам бўлиб қолганимиз панд берди

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Илҳом Мўминжонов иштирок этди. Бу ҳақда "Қўқон-1912" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугунги ўйин жанговар руҳда ўтди. Мухлислар 90 дақиқа давомида ҳужумкор ўйин гувоҳига айланишди. Битта ўйинчи кам бўлиб қолганимиз бизга панд берди. Бурчак тўпидан кейин киритилган биринчи гол ўйин натижасига таъсир қилди. Бу футбол камчилик устида ишлашни давом этамиз.

Наманганлик мухлислар ҳар доим бизни қўллаб-қувватлаб келишади. Бунинг учун улардан миннатдорман. Кейинги ўйинда ўз майдонимизда тўп сурамиз. Ишқибозларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз", - деб айтиб ўтди Мўминжонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!