Илҳом Мўминжоновнинг "Қўқон-1912"га қарши ўйинлардаги нохуш серияси барҳам топди

Бугун Pepsi Суперлигада 15-тур ўйинлари старт олди. Турнинг дастлабки ўйинида Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ўз майдонида "Қўқон-1912"га қарши баҳс олиб борди.

Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган Водий дербисида мезбонлар рақибдан 3:0 ҳисобида устун келишди.

Қайд этиш жоиз, "лочинлар" бошқарувига Илҳом Мўминжонов келганидан буён илк бор "Навбаҳор" "Қўқон-1912"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Бунга қадар Мўминжоновнинг "Навбаҳор"и ўзаро ўйинларнинг иккитасида дуранг қайд этган ва яна икки учрашувда “Қўқон-1912″нинг қўли баланд келган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!