Илхом Мўминжонов: "Локомотив"дек жамоадан очко олиш - биз учун шараф


""Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

- Учрашув оғир кечди. Машғулотларда стандарт вазиятлар устида кўп ишлагандик. Бугун биринчи голни айнан ўйлаган режаларимиз орқали урганимиздан жуда ҳам хурсандман. "Локомотив"дек жамоадан очко олиш - биз учун шараф. Олти ўйиндан буён биттадан ортиқ гол ура олмаётгандик. Бугун бу нохуш анъанага чек қўйдик. Лекин, шу билан бирга иккита гол ҳам ўтказиб юбордик. Рақиб ҳимоядаги йўл қўйган қўпол хатоларимиздан сўнг гол урди. Голлардан бирида дарвозабоннинг ҳам айби борлигини таъкидлашим зарур.

Нима бўлган тақдирда ҳам йигитларга мағлубиятга учраётган вазиятдан чиқишгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Қолаверса, бизни ажойиб тарзда тинмай қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман. Таблодаги ҳисоб ўйинга мос бўлди дейиш мумкин.

Ғалаба қозониш учун нима етишмади? Бирозгина омад биздан юз ўгирди, деб ўйлайман. Рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятларни содир этдик. Азиз Турғунбоевнинг ўйини илиқ таассуротлар қолдирди. У аста-секин асосий таркибдан жой олиб бормоқда. Турғунбоев келажаги порлоқ футболчилар сирасига киради, - дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!