Индзаги собиқ шогирдини "Интер"да кўрмоқчи

Миланнинг "Интер" клуби "Лацио"нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Хоакин Корреани ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда, “нерадзуррилар” 26 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар даврида сотиб олмоқчи. Уни шахсан жамоа бош мураббийи Симоне Индзаги таркибда кўришни хоҳламоқда.

Айтиш керакки Индзаги бундан аввал бир неча мавсум "Лацио"ни бошқарган ва Корреанинг имкониятларини яхши билади.

Хоакин Корреа ўтган мавсум "Лацио" сафида жами 38 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!