Иньеста
Ads

Фаолиятини Япониянинг "Виссел Кобе" клубида давом эттираётган ярим ҳимоячи Андрес Иньеста "Барселона"дан кетганига афсусланмаслигини айтди.

“Мен “Барселона”дан кетганимга афсусланмайман. Агар кучим етишини билганимда “Барселона”да ўйнашда давом этардим. Афсуски, менинг каталонияликлар сафидаги вақтим тугаганди. Энди мен бошқа жамоадаман ва бундан завқланяпман”, - дейди 35 ёшли испаниялик футбол юлдузи.

Маълумот учун, Иньеста асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2018 йилда “Виссел Кобе”га кўчиб ўтди. Унинг япон клуби билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилнинг 31 январига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
inesta
28/07/2019 23:11
Vaqtida yorvorgan sandaka istedod egalari kamdan kam uchraydi sani ashadiy muxlisingman inesta

Минбар

Барча блоглар