Иньеста Дембеленинг интизоми ҳақида айтиб ўтди

“Барселона” клуби собиқ ярим ҳимоячиси  Андрес Иньеста Усмон Дембеленинг ҳаёт тарзи ҳамда интизоми ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Жамоадаги вазият ҳақида аниқ бир нима айтолмайман, чунки клуб кийиниш ҳонасида нима бўлаётганидан хабарим йўқ. Албатта, жамоада интизом биринчи ўринда бўлиши даркор. Агарда бундай қоидаларга бирор бир футболчи амал қилмаса, раҳбарият дарҳол ўз фикрини билдириши шарт.

Тан олиш лозим, Усмон “Барса“ учун жуда муҳим аҳамиятга эга футболчидир, уни бир хатоси учун қаттиқ жазолаш керак эмас. Бу вазиятда конструктив чоралар кўриш мақсадга мувоффиқдир, - дея Андреснинг сўзларидан иқтибос келтиради Mundo Deportivo нашри.

Илгарироқ, Дембеле 50 минг еврога жаримага тортилгани ҳақида хабар бергандик.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!