Иньеста фаолиятини Осиёда давом эттирадиган бўлди
Яқиндагина "Виссел Кобе" билан хайрлашиб, эркин агентга айланган Андрес Иньестанинг кейинги манзили маълум. У БАА чемпионатига йўл олди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Маълум бўлишича, "Барса" афсонаси "Эмирейтс" клуби билан 1 йиллик битим имзолаган. Шу билан бирга, шартномани яна бир йилга узайтириш имкони ҳам бор. Айни дамда ярим ҳимоячи Дубайга етиб келган.
39 ёшли футболчига бошқа клублардан ҳам қизиқишлар бўлди. Улар орасида "Интер Майами" ҳам бор эди.
Фикрлар