Иньеста: Неймар? Ҳамма ўз ҳаётига ўзи хўжайин
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси  Андрес Иньеста яқинда ПСЖга ўтиб кетган бразилиялик собиқ жамоадаоши Неймарни ушбу ҳаракатини қораламаслигини айтди.

“Ҳар бир инсон ўз ҳаётига ўзи хўжайин ва ўзи учун энг қулай жойни танлашга ҳақли. Бу ерда Неймарни “Барелона”да яна 10 йил ўйнашини хоҳлашмади деган гап йўқ. Масалан, агар мен ҳам “Барселона”да ўйнашни истамасам, бошқа клубга ўтиб кетаман. Ҳар бир футболчи ўзини Неймарнинг ўрнига қўйиб кўриши лозим. У танлаб бўлди ва бу ерда у ҳақда ортиқ гапиришнинг ҳожати йўқ ”, - дейди Иньеста. El Paris нашрига берган интервьюсида.